date

АПЛнинг икки клуби «Интер» ҳимоячиси Дензел Дюймфрисни кузатмоқда


Миланнинг «Интер» жамоаси ўнг қанот ҳимоячиси Дензел Дюймфрис Англия Премьер-лигаси клублари эътиборига тушди. Сўнгги маълумотларга кўра, нидерландиялик футболчи агентини алмаштирди ва бу 2026 йилда клубини ўзгартириш нияти билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, номи ошкор этилмаган АПЛнинг икки клуби 29 ёшли футболчи атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Дюймфриснинг шартномасида 25 миллион евролик товон пули банди мавжуд бўлиб, у 1–31 июль оралиғида амал қилади.

Transfermarkt портали Дюймфриснинг бозор қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг «нерадзуррилар» билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » АПЛнинг икки клуби «Интер» ҳимоячиси Дензел Дюймфрисни кузатмоқда