
14 декабрь куни А Сериянинг 15-турида «Милан» ўз майдонида «Сассуоло»ни мағлуб эта олмади. Учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Беллашувдан сўнг «россонери» бош мураббийи Массимилиано Аллегри натижани изоҳлади: «Йигитлар яхши ўйин кўрсатишди, уларни айблашга асос йўқ. Биз камроқ гол ўтказишни бошлашимиз керак.
Бугун жуда кўп осон голлар ўтказиб юбордик, эҳтиёткорроқ бўлиш лозим», — деди италиялик мутахассис. Айни пайтда «Милан» Италия чемпионати турнир жадвалида 32 очко билан биринчи ўринда бормоқда.
16-тур доирасида миланликлар «Верона»га қарши майдонга тушади. Учрашув 28 декабрь куни бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.