
Англия Премьер-лигасининг 16-тури доирасида «Кристал Пэлас» ва «Манчестер Сити» ўртасидаги учрашув мухлислар кутганидек юқори суръатда ўтди. Лондонда бўлиб ўтган баҳсда Хосеп Гвардиола жамоаси ўйин назоратини тўлиқ қўлга олиб, 0:3 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди.
Беллашувда ҳисоб 41-дақиқада очилди. Эрлинг Холанд рақиб ҳимоячилари орасида ўз маҳоратин намойиш этиб, аниқ зарба билан жамоасини олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда «шаҳарликлар» босимни янада оширди ва 69-дақиқада Фил Фоден узоқ масофадан урган чиройли голи билан ҳисобни икки бараварга кўпайтирди.
Учрашувга нуқта қўйган эпизод эса 89-дақиқада кузатилди. Холанд пенальти нуқтасидан хато қилмасдан, дублни расмийлаштирди ва ўз жамоаси ғалабасини мустаҳкамлади. Норвегиялик ҳужумчи яна бир бор ҳал қилувчи ўйинчи эканини исботлади.
Кристал Пэлас — Манчестер Сити 0:3
Голлар: Ҳоланд (41, 88 пеналти), Фоден (69).
Кристал Пэлас — Ҳендерсон, Геҳи, Клайн (Уче, 77), Лакруа, Ричардс, Митчелл, Уортон, Камада (Ҳюз, 67), Пино, Сарр, Матета (Нкетиа, 63).
Манчестер Сити — Доннарумма, Гвардиол, Нунеш, Диаш, О'Райли (Аит-Нури, 90+1), Нико, Рейндерс (Савинио, 85), Силва (Люис, 90+1), Шерки, Фоден, Ҳоланд (Мармуш, 90+1).
Огоҳлантиришлар: Камада (62), Ҳендерсон (88).
Ушбу баҳсда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов захирада қолдирилди ва майдонга тушмади. Шунга қарамай, «Манчестер Сити» таркибида рақобат юқори даражада экани яққол кўринди.
Мазкур ғалабадан сўнг «шаҳарликлар» жамғарган очколари сони 36 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 2-ўринни мустаҳкам сақлаб қолмоқда. Гвардиола шогирдлари чемпионлик пойгасида жиддий курашни давом эттираётганини яна бир бор намойиш қилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.