
«Ливерпуль»нинг собиқ саркардоси Жордан Ҳендерсон «Лидс» дарвозасига киритган голини мерсисайдликлар сафида тўп сурган марҳум ҳужумчи Диогу Жотага бағишлади. Ҳендерсон ҳозир «Брентфорд» шарафини ҳимоя қилади.
Жамоа АПЛнинг 16-тури доирасида ўз майдонида «Лидс»ни қабул қилди. Учрашувнинг 70-дақиқасида Ҳендерсон мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Голни нишонлаш пайтида у ўтириб, гўё ўйин приставкасида джойстик билан ўйнаётгандек ишора қилди. Жота голларини айнан шундай услубда нишонларди.
Бироқ Ҳендерсоннинг голи ғалаба тўпи бўлмади: «Лидс» асосий вақт тугашига саккиз дақиқа қолганида ҳисобни тенглаштирди. Эслатиб ўтамиз, Диогу Жота 2025 йил ёзида йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлган.
У билан бирга акаси ҳам вафот этган. Испанияда уларнинг автомобили йўлдан чиқиб кетиб, ёниб кетгани хабар қилинган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.