date

Аморим: Майну ўзи келиб гаплашса, хурсанд бўламан


«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Рубен Аморим Кобби Майнунинг жорий мавсумда кам ўйин амалиёти олаётгани ҳақидаги навбатдаги саволга жавоб берди. 20 ёшли ярим ҳимоячи «қизил иблислар» тарбияланувчиси ҳисобланади.

У майдонда кам кўриниётгани учун португалиялик мутахассис тез-тез танқид қилинмоқда. Аморимнинг айтишича, асосий муаммо натижаларга бориб тақалади: «Муаммо шундаки, биз ютмаяпмиз.

Агар доимий ғалабалар бўлганида, мен стадионга отда ҳам келишим, икки ҳимоячи билан ҳам ўйнашим мумкин эди ва ҳеч қандай эътироз бўлмасди. Ҳаммаси машғулотлардаги иш ва кўрсатилган савияга боғлиқ.

Майнунинг бевосита рақобатчиси Бруну Фернандеш, уни асосий таркибдан сиқиб чиқариш осон эмас». Мутахассис футболчи истаса, вазиятни шахсан муҳокама қилиши мумкинлигини ҳам таъкидлади: «Кобби ёнимга келиб, ҳолатни гаплашиб олиши мумкин.

Мен унга аниқ нима дердим, буни ошкор қилмайман, аммо у ўзи келиб мен билан гаплашишга қарор қилса, хурсанд бўламан. Мен барча футболчиларим бахтли бўлишини хоҳлайман ва ҳар бирининг шахсий мақсадлари борлигини тушунаман», дея Аморимнинг сўзларини UtdReport келтирди.

Кўплаб миш-мишларга кўра, Кобби Майну январ ойида ижара асосида бошқа клубга ўтишни истамоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аморим: Майну ўзи келиб гаплашса, хурсанд бўламан