
Лондоннинг «Челси» клуби бош мураббийи Энсо Мареска баҳсли интервью берди. Унда у клубни қўллаб-қувватлашни истамайдиган айрим кишилар борлигига ишора қилганди.
Кейинроқ мутахассис бу гаплари билан мухлисларни эмас, айнан клуб раҳбариятини назарда тутгани маълум бўлди. talkSPORT хабарига кўра, Мареска юқори ўринлар учун курашишда жамоага муносиб трансферлар ва таркибни кучайтириш зарур, деб ҳисоблайди.
Бироқ «кўклар» эгалари ёш футболчиларга таяниш йўналишидан воз кечмаяпти. ОАВ, шунингдек, Мареска ушбу масала юзасидан батафсил матбуот анжумани ўтказиши кутилаётганини ёзмоқда.
АПЛнинг 16 туридан сўнг «Челси» 28 очко билан турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.