date

Боуэн АПЛда Вест Ҳэм сафида 100 очко жамғарди


АПЛнинг 16-турида Вест Ҳэм ўз майдонида Астон Виллага 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашув натижаси лондонликлар учун омадсиз кечган бўлса-да, Жаррод Боуэн учун муҳим юбилей билан ёдда қолди.

У мазкур ўйинда гол урди ва бу тўп Боуэннинг Вест Ҳэм сафида Англия Премьер-лигасидаги 100-самарали ҳаракати бўлди. Ҳужумчи клуб таркибида 61 та гол уриб, 39 та голли узатма амалга оширган.

Шу тариқа у Майкл Антонио (101)дан кейин Вест Ҳэм тарихида ушбу маррага етган иккинчи футболчига айланди. Кейинги турда Вест Ҳэм Манчестер Сити билан баҳс олиб боради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Боуэн АПЛда Вест Ҳэм сафида 100 очко жамғарди