date

Майнунун агенти «Наполи» билан музокара ўтказади


«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Кобби Майну «Наполи»нинг устувор трансфер мақсадлари рўйхатидан тушгани йўқ. 20 ёшли футболчи Рубен Аморим қўл остидаги жамоада ўз ҳолатидан норози: португалиялик мураббий унга асосий таркибда камдан-кам ишонч билдиради.

Истиқболли ярим ҳимоячи мавсум охиригача ижарага кетиб, Жаҳон чемпионати олдидан мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишни истамоқда. Инсайдер Николо Скиранинг хабарига кўра, «Наполи» англиялик футболчини ижара асосида таркибга қўшиб олиш устида фаол ишламоқда.

Яқин кунларда клуб вакиллари футболчининг агенти билан тўғридан-тўғри музокара ўтказиши кутилмоқда. Майну жорий мавсумда 11 учрашувда майдонга тушди.

Ҳозирча «қизил иблислар» ўз тарбияланувчиси билан вақтинча бўлса ҳам хайрлашишга тайёрми-йўқми, номаълум.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Майнунун агенти «Наполи» билан музокара ўтказади