
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Рубен Аморим ҳимоячи Люк Шоунинг ҳозирги формаси ва саломатлиги ҳақида фикр билдирди. Англиялик футболчи фаолияти давомида жароҳатлар сабаб кўп муаммоларга дуч келган.
Бироқ жорий мавсумда у ниҳоят барқарорликка эришди: Шоу АПЛда «қизил иблислар»нинг барча 15 ўйинида асосий таркибда майдонга тушди. «Биз Шоунинг саломатлигига эътибор қаратамиз, аммо ҳозир бу борада муаммо йўқ.
Ўйлайманки, у жуда мотивацияга эга, бу ҳам ёрдам бериши мумкин. Баъзан ўзингни яхшироқ ҳис қилиш, организмиңни англаш учун битта мавсумнинг ўзи етарли бўлади.
Аниқ сабабини билмайман, лекин ҳозир Люк жуда яхши ҳолатда эканини кўряпман», деди Аморим матбуот анжуманида. Бугун «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Борнмут»ни қабул қилади.
Учрашув Москва вақти билан 23:00 да бошланади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.