date

Манчестер Юнайтед Мануэль Угарте билан қишда хайрлашиши мумкин


Манчестер Юнайтед ярим ҳимоячиси Мануэль Угарте январ ойидаёқ жамоани тарк этиши мумкин. 24 ёшли футболчи “қизил иблислар”нинг асосий таркибидаги ўрнини йўқотди.

Журналист Экрем Конурнинг хабарига кўра, клуб раҳбарияти қишки трансфер ойнасида уругвайлик футболчи бўйича келадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Угартега Ла Лига, А Серия ва Франция Лига 1 клубларидан қизиқиш борлиги айтиламоқда, бироқ айни пайтда аниқ жамоалар номи ошкор этилмаган.

Жорий мавсумда Мануэль Угарте Рубен Аморим бошқарувидаги жамоа сафида 11 учрашувда майдонга тушди, аммо бошланғич таркибда атиги уч марта ўйинни бошлади. Аввал ПСЖ ва Лиссабоннинг Спортинги таркибида ўйнаган ярим ҳимоячининг Transfermarkt порталидаги баҳоси 30 миллион еврога тенг.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Манчестер Юнайтед Мануэль Угарте билан қишда хайрлашиши мумкин