АПЛда 2012 йилдан бери илк бор икки жарима голи қайд этилди

Англия Премьер-лигасининг 16-тур якунловчи учрашувида «Манчестер Юнайтед» сафарда «Борнмут» билан 4:4 ҳисобида дуранг ўйнади. Беллашувда ҳар икки жамоа ҳам жарима зарбасидан тўғридан-тўғри гол уришга муваффақ бўлди.
Маълум бўлишича, АПЛда бир ўйиннинг ўзида икки жамоа ҳам жарима зарбасидан бевосита гол урган ҳолат 2012 йилдан бери қайд этилмаган. Охирги бор бу воқеа 2012 йил январида «КПР» ва «Уиган» ўртасидаги учрашувда содир бўлган.
16-турдан сўнг «Борнмут» Англия чемпионати турнир жадвалида 13-ўринда бормоқда. «Манчестер Юнайтед» эса очколар ҳисобига кўтарилиб, 5-поғонага чиқди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг