date

Андони Ираола Манчестер Юнайтед билан ўйинни баҳолади


Англия Премьер-лигасининг 16-тури доирасидаги сўнгги баҳсда «Манчестер Юнайтед» сафарда «Борнмут» билан 4:4 ҳисобида дуранг ўйнади. «Борнмут» бош мураббийи, испаниялик Андони Ираола учрашув якунлари ҳақида фикр билдирди ва ўйинни қизиқарли деб атади.

«Буни тушунтириш қийин. Назаримда, бетараф томошабин учун ўйин жуда қизиқарли бўлди.

Унда ҳамма нарса бор эди. Баъзи паллаларда ҳаммаси тугади, деб ўйлайсиз, кейин эса бунинг акси юз беради.

Якунда битта очко олдик. Бу унчалик кўп эмас, аммо ҳеч нарсадан яхшироқ», — дея Ираоланинг сўзларини BBC Sport келтиради.

«Борнмут» Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 13-ўринда бормоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Андони Ираола Манчестер Юнайтед билан ўйинни баҳолади