Паоло Ваноли сукут эълон қилди, истеъфоси муҳокамада

А Сериянинг 15-турида «Фиорентина» яна мағлуб бўлди. Паоло Ваноли бошқарувидаги жамоа қўшиб берилган дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 1:2 ҳисобида ютқазди.
«Фиорентина» жорий мавсумда ҳануз ғалаба нималигини билмаяпти. Учрашувдан сўнг «бинафшалар» бош мураббийи сукут сақлашини маълум қилди: футболчиларга матбуот билан мулоқот қилиш тақиқланди, Ванолининг ўзи ҳам изоҳ беришдан бош тортди.
Италия оммавий ахборот воситалари эса мутахассиснинг яқин орада истеъфога чиқарилиши мумкинлиги ҳақида ёзмоқда. Кейинги турда «Фиорентина» А Серия доирасида ўз майдонида «Удинезе»ни қабул қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг