date

«Реал» Мики ван де Вен учун 50 млн евро таклиф қилмоқчи


Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби ва Нидерландия терма жамоаси ҳимоячиси Мики ван де Вен фаолиятини Европанинг етакчи клубларидан бирида давом эттириши мумкин. E-Noticias хабарига кўра, футболчига Мадриднинг «Реал» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.

«Қироллик клуби» нидерландиялик ҳимоячини 50 миллион евроға трансфер қилиш мумкин, деб ҳисобламоқда. Манбада таъкидланишича, агар ван де Вен ўзи трансферни талаб қилса, келишув эҳтимоли ортади.

Transfermarkt экспертлари 24 ёшли марказий ҳимоячининг бозор қийматини 65 миллион евроға баҳоламоқда. Ван де Вен «Тоттенҳэм» билан шартномага эга бўлиб, у 2029 йилнинг ўрталаригча амал қилади.

Жорий мавсум Англия Премьер-лигасида Мики ван де Вен 15 ўйинда майдонга тушиб, 3 гол урди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал» Мики ван де Вен учун 50 млн евро таклиф қилмоқчи