
Бразилиялик ҳужумчи Роберто Фирмино «Ливерпул»даги фаолияти билан танилган бўлиб, у мадридлик «Реал Мадрид» сафига ўтиш бўйича келишув амалга ошмай қолганини маълум қилди. Футболчининг сўзларига кўра, у «қаймоқранглилар»дан келган таклифни икки марта рад этган: биринчи бор «Ливерпул»га кўчиб ўтишидан олдин, иккинчи бор эса Саудия Арабистонига йўл олишидан сал аввал.
Эслатиб ўтамиз, Фирмино «Ливерпул» шарафини саккиз йил давомида ҳимоя қилган. У клуб билан Англия Премьер-лигаси чемпионлигини қўлга киритган ва УЕФА Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.
2025 йил ёзидан бери 34 ёшли бразилиялик Қатарнинг «Ал Садд» клубида тўп сурмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.