
А сериянинг 15-турида «Фиорентина» навбатдаги омадсизликка учради: жамоа ўз майдонида турнир жадвалининг қуйи қисмида жойлашган рақиби «Верона»га мағлуб бўлди. Натижада Паоло Ваноли бошқарувидаги клуб жорий мавсумда ҳануз ғалаба нималигини билмаган ягона жамоа бўлиб қолмоқда.
«Фиорентина»нинг ғалабасиз серияси 15 ўйинга етди ва бу клуб тарихидаги энг муваффақиятсиз даврлардан бири ҳисобланади. Сўнгги бор шунга ўхшаш ҳолат 1970-йилларнинг бошида кузатилган: 1970 йил декабридан 1971 йил апрелига қадар жамоа кетма-кет 17 учрашувда юта олмаган.
Ундан ҳам аввал, Иккинчи жаҳон урушидан олдинги даврда — 1937 йил ноябридан 1938 йил апрелига қадар — «Фиорентина» 21 ўйин давомида ғалаба қозона олмаган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.