Милан АПЛ ҳужумчиси бўйича Вест Ҳем билан музокара олиб бормоқда

Милан қишки трансфер ойнасида ҳужум чизиғини кучайтириши мумкин. Ишончили инсайдер Фабрицио Романо хабар беришича, “россонерилар” Вест Ҳем билан ҳужумчи Никлас Фюллькруг трансфери юзасидан фаол музокаралар олиб бормоқда.
Та’кидланишича, 32 ёшли Фюллькруг Милан вариантини Германиядаги исталган таклифдан устун қўймоқда. 2025/2026 йилги мавсумда Никлас Фюллькруг тўққизта учрашувда майдонга тушган, бироқ ҳозирча гол ёки ассист қайд этмаган.
Transfermarkt тажрибали форварднинг бозор қийматини 8 миллион евроға баҳоламоқда. Айни пайтда Милан А Серия турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг