
“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд жамоа бош мураббийи Рубен Аморим фаолиятига муносабат билдирди. Португалиялик мутахассис ўтган йил ноябридан бери лавозимда ишламоқда, бироқ жамоа ҳануз барқарор ўйин кўрсата олмаяпти.
Фердинанднинг фикрича, мухлислар кўпинча сабрсизлик қилади ва натижани дарҳол кўришни хоҳлайди. У “Арсенал” бош мураббийи Микел Артета мисолини келтириб, жамоа тараққиётга эришиши учун вақт зарурлигини таъкидлади.
“Артета ‘Арсенал’da беш-олти йилдан бери ишлаяпти. Улар ҳали ҳам Премьер-лигани ютишмади, лекин сезиларли ўсишга эришди.
Бу ниманидир қуриш учун вақт кераклигини кўрсатади. Шунинг учун мен Аморимга ҳам вақт беришимиз зарур, деб ҳисоблайман”, — дея Фердинанднинг сўзларини UtdDistrict келтирди.
16 турдан сўнг “қизил иблислар” Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 26 очко билан 6-ўринда бормоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.