
Италиянинг “Милан” клуби дарвозабони Майк Меньян 2021 йилдан бери жамоа сафида тўп суради ва илк мавсумидайоқ А Серия чемпионлигини қўлга киритган. Шунга қарамай, “Милан” яна чемпионлик учун асосий даъвогарлар қаторида бораётган бир пайтда ҳам Меньян 2022 йилги муваффақият билан ҳозирги вазиятни қиёслашдан қочмоқда.
“Бундай таққослашларни қила олмайман, бу бир неча йил аввал бўлган. Ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман ва жамоага ёрдам беришни истайман.
Биз ғалабалар сари интиламиз, биз учун муҳимроқ ёки камроқ муҳим турнирлар йўқ. Ҳаммаси муҳим”, — дея Меньяннинг сўзларини pianetamilan.it келтирди.
Айни пайтда “Милан” Италия чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.