Бастони «Барселона» ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди

Бастони «Барселона» ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди
ОАВда «Барселона» «Интер» ҳимоячиси Алессандро Бастонига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Футболчининг ўзи эса каталонияликлар билан боғланган гап-сўзларга изоҳ берди.

«Бу мени фахрлантиради, демак ҳаммасини тўғри қиляпман. Мен ҳам сиз ўқиётган нарсаларни ўқийман.

Аниқ бир нарса йўқ. Мен «Интер»да бахтлиман ва менда ҳеч қандай муаммо йўқ.

Футбол майдонидан ташқаридаги нарсалар ҳақида ўйламайман. «Интер»да қоламанми?

Эҳтимол, ҳа», — деди Бастони. Унинг сўзларини Yahoo!

Sports Sport Mediasetга таяниб келтирди. 26 ёшли Алессандро Бастонининг Transfermarkt порталидаги баҳоси 80 миллион еврoни ташкил этади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар