date

«Фламенго» директори Винисиус Жуниор қайтишини муққаррар деди


«Фламенго»нинг техник директори Жозе Боту Винисиус Жуниорнинг келажакда она клубига қайтишини муққаррар деб ҳисоблайди. Бразилиялик ҳужумчи фаолиятини «қизил-қоралар» сафида бошлаган, 2018 йилда эса Мадриднинг «Реал» клубига ўтган.

«Фламенго»дан ўтган ҳар бир инсон бу жойга бўлган муҳаббат ва меҳрни бутун умр сақлаб қолади. Шундай вақт келадики, Винисиус клубга қайтишни истайди», — дея Боту сўзларини ESPN келтирди.

Винисиус Жуниорнинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган. Миш-мишларга кўра, «қаймоқранглилар» 25 ёшли футболчи билан янги битим шартлари бўйича келишувга эриша олмаяпти, шу сабаб унинг келажаги ҳануз ноаниқ қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Фламенго» директори Винисиус Жуниор қайтишини муққаррар деди