
«Милан» ярим ҳимоячиси Адриен Рабйо Италия Суперкубоги ярим финалида «Наполи»га қарши ўйиндаги (0:2) мағлубият юзасидан фикр билдирди. Учрашувда «россонерилар» ҳар икки таймда биттадан гол ўтказиб юборди.
«Наполи» сафида Давид Нерес ва Расмус Хойлунд гол урди. «Биз аввалги ихчамлигимизни қайтаришимиз керак — сўнгги пайтларда бу жиҳат етишмаяпти.
Ҳимоядаги ўйин кўнгилдагидек эмас, ҳужумда эса вазиятлардан яхшироқ фойдаланишимиз зарур. Биз хотиржамликни сақлашимиз керак.
Албатта, бу оғриқли, чунки соврин учун курашмоқчи эдик. Бироқ А Серияда ишларимиз ҳануз яхши», — деди Рабйо.
У футболчилар ютқазишни ҳакамлар фаолияти билан изоҳлаш нотўғри эканини таъкидлади: «Бугун биз ҳакамлик сабаб ютқазмадик — айб ўзимизда. Анча яхши ўйнашимиз мумкин эди, аммо уддалай олмадик.
Бундай ҳолатлар бўлиб туради, бу дунёнинг охири эмас». 28 декабрь куни «Милан» А Серия доирасида ўз майдонида «Верона»ни қабул қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.