
«Рома» Италия чемпионатининг 23-тури доирасида «Фиорентина»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Римдаги «Олимпико» стадионида кечган учрашувда 4:0 ҳисоби қайд этилди, деб ёзади Кун нашри.
Римликлар клуби сафида Джеко дублни расмийлаштирди, Федерико Фасио ва Раджа Найнгголан биттадан гол уришди.
Бу ғалаба «Рома» учун А Сериядаги уй учрашувларида қаторасига 14-ғалабаси бўлди. Римликлар бу орқали 87 йиллик рекордини янгилади: 1930 йилда «Рома» Италия чемпионатида қаторасига 13 учрашувда ғалаба қозонганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг