date

Энсо Мареска «Манчестер Сити»даги иш ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди


Лондоннинг «Челси» клуби бош мураббийи Энсо Мареска «Манчестер Сити»ни бошқариши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди. У испан мутахассиси Хосеп Гвардиоланинг ўрнини эгаллаши борасидаги гап-сўзларни инкор этди.

«Бу оддий спекуляция, бунга юз фоиз ишонаман. Ҳозир бу ҳақда ўйлашга вақтим йўқ.

«Челси» билан 2029 йилгача мўлжалланган шартномам бор. Мен тўлиқ шу жамоага эътибор қаратганман», — дея Маресканинг сўзларини инсайдер Бен Жейкобс ижтимоий тармоқларда келтирди.

Англия Премьер-лигасининг 16-туридан сўнг «Манчестер Сити» 34 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. «Челси» эса 28 очко билан тўртинчи поғонада жойлашган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Энсо Мареска «Манчестер Сити»даги иш ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди