date

Гвардиола «Манчестер Сити»нинг даражасидан норози эканини билдирди


«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоасининг ҳозирги ҳолати ҳақида фикр билдирди. Мутахассиснинг таъкидлашича, жамоа яхши натижаларга эришаётган бўлса-да, ҳали АПЛ чемпионлиги учун зарур даражага чиққанича йўқ.

«Биз яхши натижалар қайд этяпмиз, бироқ кўп нарсани яхшилаш керак. Жамоанинг ақл бовар қилмас менталитети ва фидойилиги бизга ёрдам бермоқда.

Аммо ҳозир биз чемпионлик титулини қўлга киритиш учун керак бўлган даражада эмасмиз», деди Гвардиола жума кунги матбуот анжуманида. Айни пайтда Гвардиола «Манчестер Сити»ни Англия Премьер-лигаси доирасидаги навбатдаги уй учрашувига тайёрламоқда.

Жамоа шанба куни «Вест Ҳем»га қарши майдонга тушади. Ўйин 20 декабр саналарига белгиланган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола «Манчестер Сити»нинг даражасидан норози эканини билдирди