Хаби Алонсо Родригонинг ўйинига юқори баҳо берди

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Хаби Алонсо ҳужумчи Родриго ҳақида фикр билдирди. Бразилиялик футболчи узоқ танаффусдан сўнг яна гол ура бошлади.
Алонсонинг таъкидлашича, Родриго жамоа учун ижобий янгилик: у тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам мувозанат беради, техникаси жуда юқори. Мураббий футболчининг чизиқлар оралиғида ва тор ҳудудларда самарали ҳаракат қилиши, ҳужумда комбинацион ўйинда яхши боғланишлар яратишини қайд этди.
Шунингдек, Алонсо Родригони тез-тезроқ топиш ва уни майдоннинг ўнг қанотида ёки учала йўлакда ҳам ўйнай оладиган позицияларда барқарорроқ қўллаш кераклигини айтди. «Мен унинг учун жуда хурсандман, у аъло ҳолатда», деди Алонсо журналистлар билан суҳбатда.
«Реал» 2025 йилдаги сўнгги учрашувини 20 декабр, шанба куни «Севилья»га қарши ўтказади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг