date

Дэвид Мойес Еврокубоклар умиди борлигини айтди


Эвертон бош мураббийи Дэвид Мойес жамоасининг еврокубоклар йўлланмалари учун кураши ҳақида фикр билдирди. Ҳозирда мерсисайдликлар Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда.

Мойеснинг таъкидлашича, ҳар бир ғалаба жамоада еврокубоклар учун курашиш имконияти бор, деган ишончни кучайтиради, аммо мағлубиятлар эҳтиёткорроқ бўлиш кераклигини эслатади. Мураббий бу мавсум Премьер-лигада вазият ўта ўзгарувчан эканини қайд этиб, Эвертон ҳозирча яхши иш олиб бораётганини айтди.

Шунингдек, у сўнгги беш учрашувнинг тўрттасида ғалаба қозонилгани жамоани қулай ҳолатга олиб келганини, бироқ бир-икки ўйиннинг ўзи ҳаммасини ўзгартириб юбориши мумкинлигини урғулади. Мойеснинг сўзларига кўра, агар Эвертон Челси устидан ҳам ғалаба қозонганида, жамоа 4 ёки 5-ўринга кўтарилиб олиши мумкин эди.

Мураббий мавсум давомида шундай имконият яна пайдо бўлишига умид билдирди. “Мен еврокубокларни орзу қиламан, лекин реалистман.

Тўрт-беш ўйинда ютқазсангиз, жадвалнинг бошқа томонига тушиб қолишингиз мумкин”, деди Мойес журналистларга. 20 декабрь, шанба куни Эвертон ўз майдонида Арсенални қабул қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Дэвид Мойес Еврокубоклар умиди борлигини айтди