
«Арсенал»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Букайо Сака яқин вақт ичида клуб билан янги шартнома имзолаши кутилмоқда. Маълумотларга кўра, янги келишув 2031 йилнинг ўрталаригача мўлжалланади.
TEAMtalk хабар беришича, Сака «Арсенал» тарихида ҳафтасига 300 минг фунт стерлинг маош оладиган илк футболчига айланади. Букайо Сака «Арсенал» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.
У “канонирлар”нинг асосий жамоаси сафида 284 та расмий учрашувда майдонга тушиб, 77 та гол ва 74 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздирган. Айни пайтда «Арсенал» Англия Премьер-лигаси жадвалида пешқадам.
Микел Артета бошқарувидаги жамоа навбатдаги учрашувини 20 декабрь куни «Эвертон»га қарши ўтказади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.