date

Нега Флик «Барселона» билан шартномани узайтиришга шошилмаяпти


Ханс-Дитер Флик «Барселона» билан шартномани узайтиришга шошилмаяпти. Аввалроқ каталонияликлар мутахассисга 2028 йилгача мўлжалланган янги келишув таклиф қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Mundo Deportivo маълумотига кўра, 60 ёшли Флик «Барселона»даги ишидан мамнун, бироқ мавсум якунини кутиб, ўзини узоқ муддатли мажбуриятлар билан боғлаб қўймасликни истамоқда. Мураббий қарорига клубда бўлиб ўтадиган навбатдаги президентлик сайловлари ҳам таъсир қилмоқда.

Қайд этилишича, спорт мақсадлари бажарилиб, Жоан Лапорта президентлик лавозимида қолса, германиялик мутахассис янги шартнома имзолайди. «Барселона» Испания чемпионатида 43 очко билан ишончли етакчилик қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Нега Флик «Барселона» билан шартномани узайтиришга шошилмаяпти