
Россия футбол иттифоқи (РФС) ФИФА томонидан 2005 йилда Россия ва Германия терма жамоалари ўртасида ўтказилган ўртоқлик учрашувида урилган гол бўйича билдирилган қарорга изоҳ берди. Журналист Иван Карпов келтирган маълумотга кўра, ФИФА бу эпизодда гол муаллифи сифатида Андрей Аршавин эмас, Александр Кержаков қайд этилиши лозимлигини тан олган.
РФС вакили Кирилл Терешиннинг айтишича, ўртоқлик учрашувининг ташкилотчиси Германия футбол иттифоқи бўлган ва ҳозир амалда қўлланилаётган барча статистика ўйин баённомасида акс этган. Шунинг учун ўзгартиришлар айнан баённомага киритилиши керак.
Терешин РФС мазкур масалада расмий сўров келиб тушса, ҳамкорлик қилишга тайёр эканини ҳам таъкидлади. Ҳозирда Кержаков Россия терма жамоаси сафида 30 та гол урган, Артём Дзюбада эса 31 та гол бор.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.