Иммобиле Болоньянинг Суперкубок финалига чиқишини баҳолади

Ветеран ҳужумчи Чиро Иммобиле Италия Суперкубоги ярим финалида “Болонья” сафида захирадан майдонга тушди ва пеналтилар сериясидаги ҳал қилувчи зарбани аниқ ижро этиб, жамоасини финалга олиб чиқди. Ўйиндан сўнг Иммобиле учрашув таассуротлари билан ўртоқлашди: “Пеналти — бу лотерея.
Равальяга браво, у икки зарбани қайтарди, биз эса совуққонроқ тепишга муваффақ бўлдик. Менга гол керак эди, анча вақтдан бери гол урмагандим, сўнгги ойлар мен учун қийин ўтди.
Жамоа учун жуда хурсандман. ‘Наполи’га келсак, қоғозда улар кучлироқ, аммо кубок баҳсида ҳамма нарса бўлиши мумкин.
Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз”, — дея Иммобиле сўзларини fcinter1908.it келтирди. Энди Италия Суперкубоги финалида “Болонья” амалдаги Италия чемпиони “Наполи”га қарши майдонга тушади.
Финал учрашуви 22 декабр, душанба куни бўлиб ўтади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Равальяга браво, у икки зарбани қайтарди, биз эса совуққонроқ тепишга муваффақ бўлдик. Менга гол керак эди, анча вақтдан бери гол урмагандим, сўнгги ойлар мен учун қийин ўтди.
Жамоа учун жуда хурсандман. ‘Наполи’га келсак, қоғозда улар кучлироқ, аммо кубок баҳсида ҳамма нарса бўлиши мумкин.
Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз”, — дея Иммобиле сўзларини fcinter1908.it келтирди. Энди Италия Суперкубоги финалида “Болонья” амалдаги Италия чемпиони “Наполи”га қарши майдонга тушади.
Финал учрашуви 22 декабр, душанба куни бўлиб ўтади.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг






























Изоҳлар 0
…