
Португалия терма жамоасининг собиқ футболчиси, «Порту» ва Мадриднинг «Атлетико» клубларидаги ўйинлари билан танилган Паулу Футре «Барселона» вингери Ламин Ямал ҳақида фикр билдирди. Marca хабарига кўра, у машҳур шоулардан бирига берган очиқ интервьюсида ёш футболчига ўзига хос маслаҳат берди.
Футренинг айтишича, Ямал «қачонки унинг севгилиси бўлса», жуда тез орада дунёнинг энг яхши ўйинчисига айланиши мумкин. Суҳбат давомида Футре ўз ҳаётидан ҳам мисол келтирди.
У Изабел Пинту билан танишгани унинг турмуш тарзини ўзгартирганини эслаб, шундай деди: «Фарзандларимнинг онаси билан учрашганимдан сўнг футболда юз фоиз профессионал бўлдим». Футре таъкидлашича, айнан шу ўзгариш унга «Порту» кийиниш хонасида ҳурмат ва обрў келтирган.
Унинг сўзларига кўра, фаолиятга халақит берадиган омиллар четга чиқиб, уларнинг ўрнини масъулият ҳисси эгаллаган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.