
“Болонья” ҳужумчиси Чиро Иммобиле Италия Суперкубоги ярим финалида “Интер”га қарши ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида киритган голи ўзи учун алоҳида аҳамиятга эга эканини айтди. Форвард уч ярим ой давомида гол ура олмаганини ва бу ҳолат уни жиддий ташвишга солганини тан олди.
“Бу гол менга жуда керак эди. Уч ярим ой азоб чекдим, аммо оилам ёнимда бўлди.
Жамоа ҳам гўё бугун кечқурун гол урилишини сезгандек эди”, деди Иммобиле матбуот анжуманида. У, шунингдек, рақибнинг уч зарбасини қайтарган дарвозабон Федерико Равалья ўйинини алоҳида эътироф этди ва “Болонья” мусобақа кубогини қўлга киритишни мақсад қилганини таъкидлади.
Финалда Винченцо Итальяно жамоаси “Наполи”га қарши майдонга тушади. “Наполи” бошқа ярим финалда “Милан”ни мағлуб этган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.