«Барселона» раҳбарияти "Атлетико"га қарши Испания кубогининг ярим финал жавоб ўйинида Луис Суаресга кўрсатилган қизил карточкани бекор қилиш юзасидан жиддий ишга киришди, деб ёзади Std.uz сайти.
Уругвайлик футболчи баҳснинг 90-дақиқасида тўп учун курашда қўли билан рақибнинг юзига теккани боис майдондан четлатилганди. Суареснинг ўзи ва клуб вакиллари бу вазиятда футболчи атайлаб зарба бериш мақсадида ҳаракат қилмаганини таъкидлашмоқда.
Дастлаб «Барселона» футболчининг четлатилиши юзасидан Испания футбол федерациясига шикоят беради. Агар жамоа талаби қондирилмаса, каталонияликлар Федерацияга апелляция тартибида мурожаат қилади. Шунда ҳам «Барселона»га рад жавоби берилса, клуби Лозанна шаҳридаги Спорт арбитраж судига мурожаат қилмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» Испания кубоги финалига чиқди ва унда «Алавес»га қарши баҳс олиб боради. Луис Суареснинг қизил карточкаси бекор қилинмаса, футболчи финалда иштирок эта олмайди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди