
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Рубен Аморим жорий мавсумда майдонга кам тушаётган ярим ҳимоячи Кобби Майну борасидаги навбатдаги саволга жавоб берди. Матбуотда 20 ёшли англиялик футболчи португалиялик мутахассиснинг ишончи етарли эмаслиги сабаб қишки трансфер ойнасида клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзлар кучайган.
«Кобби ўз ўрни учун курашиши керак. Ўйлайманки, 20 ёшда «Манчестер Юнайтед» захирасида қолиш унчалик ҳам ёмон эмас.
Мен Роналду захирада ўтирган пайтларни ҳам, Руини баъзан захирада қолганини ҳам эслайман. Верон ўйнамаган даврлар ҳам бўлган.
Мен клуб тарихини биламан. Келинг, аҳмоқона гаплар ва ортиқча шов-шувдан қочайлик.
Ишонинг ёки йўқ, мен шунчаки ғалаба қозонишни ва Майнунунг янада кучайишига ёрдам беришни истайман», деди Аморим матбуот анжуманида. Миш-мишларга кўра, Кобби Майну январ ойидаёқ Италия «Наполи» клубига ижарага кетишни истамоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.