date

Гасперини «Рома» ҳужумчиси Фергюсоннинг ўйинидан норози бўлди


Римнинг «Рома» жамоаси бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини Туриннинг «Ювентус»ига қарши учрашувдан сўнг ҳужумчи Эван Фергюсоннинг ўйинидан қониқмаганини билдирди. Сафарда ўтган баҳсда «бўрилар» «қари синьора»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Мутахассис клуб матбуот хизматига берган изоҳида Фергюсоннинг муаммоси техник маҳоратда эмаслигини таъкидлади. Гасперинига кўра, Эван ҳозир керакли руҳий тайёргарлик ва кайфиятга эга эмас.

Мураббий бундай ҳолат жамоада фақат Фергюсонга хос эмаслиги, шунингдек, бошқа янги футболчиларда ҳам сезилаётганини қўшимча қилди. Жорий мавсумда Фергюсон 17 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли пас берди.

«Рома» А Серия турнир жадвалида 30 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гасперини «Рома» ҳужумчиси Фергюсоннинг ўйинидан норози бўлди