
Англия Премьер-лигасининг 17-тури доирасида Бирмингемнинг «Астон Вилла» жамоаси «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилади. Ушбу учрашув олдидан Россия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Роман Павлюченко ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Павлюченко фикрича, «Манчестер Юнайтед» учун ўйин жуда оғир кечади. У «Астон Вилла» ўз майдонида уч очкони қўлга киритишини таъкидлади: «Улар ҳозир яхши формадалар, турнир жадвалида учинчи ўринда боряпти», — дея экспертнинг сўзларини «Ставка ТВ» келтиради.
«Астон Вилла» — «Манчестер Юнайтед» баҳси бугун, 21-декабрь куни Бирмингемдаги стадионда бўлиб ўтади. Учрашув Москва вақти билан 19:30 да бошланади.
Ўйин арафасида мезбонлар АПЛ жадвалида учинчи поғонани эгаллаб турган бўлса, «қизил иблислар» еттинчи ўринда бормоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.