
«Милан» бош мураббийи Массимилиано Аллегри бразилиялик марказий ҳимоячи Тьяго Силвани клубга қайтариш ташаббусини илгари сурган. Бу ҳақда SempreMilan нашри хабар берди.
Манбага кўра, футболчининг ўзи ҳам А Серия клубида яна тўп тепишга тайёр бўлган, бироқ «Милан» раҳбарияти бу таклифни рад этган. Эслатиб ўтамиз, Силва 2009–2012 йилларда «Милан» шарафини ҳимоя қилган.
2024 йил ёзидан буён Силва Бразилиянинг «Флуминенсе» жамоасида ўйнаб келган. Бироқ бир неча кун аввал 41 ёшли ҳимоячи Португалиянинг «Порту» клуби билан меҳнат шартномасини имзолади.
Жорий календар йилида Силва барча мусобақаларда 46 учрашувда майдонга тушиб, 4 гол урди ва 1 голга узатма берди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.