
Ҳужумчи Антуан Семеньо жорий мавсумда барқарор ва самарали ўйин намоён этмоқда. 25 ёшли футболчига Англия Премьер-лигасининг бир қатор гранд клублари қизиқиш билдирмоқда.
TEAMtalk нашри The Guardian маълумотларига таяниб ёзишича, Семеньонинг устувор йўналиши “Ливерпуль” ҳисобланади. Унинг рўйхатида иккинчи ўринда “Манчестер Сити”, учинчи поғонада эса “Манчестер Юнайтед” турибди.
Манбага кўра, Семеньо “Манчестер Сити”га фақат “Ливерпуль” билан келишув амалга ошмаса ўтишни кўриб чиқади. “Манчестер Юнайтед” эса футболчи учун курашда энг қийин вазиятда қолаётгани қайд этилган.
Шунингдек, Семеньонинг амалдаги шартномасида 65 миллион фунт стерлинг миқдоридаги сотиб олиш банди бор. Бу сумма тахминан 74 миллион еврога тенг.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.