
Англия Премьер-лигасининг 17-тур учрашувларининг аксарияти бўлиб ўтди. Тур доирасида "Астон Вилла" "Манчестер Юнайтед"ни қийин кечган баҳсда мағлуб этди.
Бирмингем жамоаси ҳужумчиси Морган Роджерс икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ғалабанинг асосий қаҳрамонига айланди. Учрашувдан сўнг "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиси Гари Невилл Роджерснинг ўйинини алоҳида эътироф этди.
Невиллнинг фикрича, баск мутахассиси Унаи Эмери бошчилигидаги жамоага айнан Роджерснинг илҳом билан ўйнагани муваффақият келтирди. "Астон Вилла" учун ажойиб кун, айниқса Роджерс учун.
Бу ўйинда фарқни у яратди. Акс ҳолда, жамоалар ўйин сифати жиҳатидан бир-бирига жуда яқин эди", дея унинг сўзларини BBC Sport келтирди.
Кейинги турда "Астон Вилла" Лондонда "Челси"га қарши майдонга тушади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.