date

«Арсенал» Кобби Майнуни январда ижарага олмоқчи


«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Кобби Майну Англия Премьер-лигасидаги бошқа клубга ўтиши мумкин. Talking Ball хабарига кўра, 20 ёшли футболчига Лондоннинг «Арсенал» клуби қизиқиш билдирмоқда.

«Канонирлар» футболчини январ ойидаёқ ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўриши мумкин. Ҳозирда клублар Майнуни ижарага олиш эҳтимоли бўйича музокара олиб бормоқда, бироқ ҳозирча келишувга эришилмаган.

Қайд этилишича, футболчининг ўзига ҳам «Арсенал»га ўтиш варианти қизиқ. Жорий Англия Премьер-лигаси мавсумида Майну 11 та учрашувда майдонга тушди, бироқ гол ёки ассист билан ажралиб чиқмади.

Майнунунг «Манчестер Юнайтед» билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt ярим ҳимоячининг қийматини 40 миллион евроға баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Арсенал» Кобби Майнуни январда ижарага олмоқчи