date

Роналду ижтимоий тармоқларда таъсирли пост эълон қилди


«Ал-Наср» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларда таъсирли пост эълон қилди. Роналду Жоржина Родригес ва фарзандлари билан бирга Рождество либосларида янги йил арчаси томон кетаётган лавҳа акс этган видеони жойлади.

40 ёшли футболчи видеога қуйидаги матнни ҳам илова қилди. «Қайта туғилаётган умид, бағрига оладиган муҳаббат, қўллаб-қувватлайдиган оила ва йўл кўрсатадиган нур.

Рождество байрамингиз муборак», — деб ёзди Роналду. Маълумки, Ғарб мамлакатларида Рождество 25 декабр куни нишонланади.

Шунга қарамай, жума куни футбол марафони давом этади — масалан, Англияда «Манчестер Юнайтед» ва «Ньюкасл» ўртасида учрашув бўлиб ўтади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду ижтимоий тармоқларда таъсирли пост эълон қилди