
Англиялик ҳужумчи Маркус Рашфорд Каталониянинг «Барселона» клубида қолиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Маттео Моретто ижтимоий тармоқлар орқали хабар берди.
Журналист маълумотига кўра, «кўк-анорранглилар» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик футболчини жамоада сақлаб қолишни шахсан талаб қилмоқда. Рашфорд каталонияликлар сафида ижара асосида ўйнамоқда.
Ҳужумчининг тўлиқ шартномаси «Манчестер Юнайтед»га тегишли. Испания чемпионатининг жорий мавсумида 28 ёшли форвард 17 та ўйинда майдонга тушди.
Маркус ҳисобига 2 та гол ва 6 та голли узатма ёздириб қўйди. Англиялик футболчи 2 та сариқ карточка олди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.