
Ярим ҳимоячи Конор Галлахер қишки трансфер ойнасида Мадриднинг «Атлетико» клубини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар берди.
Манбага кўра, испанияликлар Галлахерни ижарага беришни истамаяпти, бироқ уни тўлиқ трансфер орқали сотишга тайёр. «Матрасчилар» футболчидан тахминан 46–52 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.
Галлахер хизматларига «Манчестер Юнайтед», «Тоттенхэм», «Астон Вилла», «Ньюкасл», «Челси», «Милан» ва «Ювентус» қизиқиш билдирмоқда. Жорий мавсумда 25 ёшли Галлахер барча мусобақаларни ҳисобга олганда 25 та ўйинда майдонга тушди, 3 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.