
2025 йилда телевидение шартлари ва Еврокубоклар кенгайиши туфайли Англия Премьер-лигасида Boxing Day куни фақат битта ўйин ўтказилади. 26-декабрда, яъни совғалар куни, "Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" жамоалари майдонга тушади.
Бу йил Boxing Day жума кунига тўғри келгани сабабли, телеконтрактга кўра, тур одатдагидек шанба куни ўтказилиши керак эди. 2014 йилда эса Boxing Day жума кунига тўғри келган бўлса-да, барча 10 та АПЛ ўйини ўтказилган эди.
Бу эса энди тарихда қолди. Футбол мухлислари кўпинча 1963 йилги Boxing Day кунини эслаб ўтадилар.
Ўшанда олий дивизионнинг 11 та туридан 10 таси бўлиб ўтган ва жами 66 та гол урилган эди – бу ҳар бир ўйинда ўртача 6,6 гол дегани. Ҳақиқий футбол байрами бўлган ўша кун натижалари қуйидагича: "Блэкпул" – "Челси" 1:5, "Бёрнли" – "Манчестер Юнайтед" 6:1, "Фулхэм" – "Ипсвич" 10:1, "Лестер" – "Эвертон" 2:0, "Ливерпуль" – "Сток Сити" 6:1, "Ноттингем Форест" – "Шеффилд Юнайтед" 3:3, "Шеффилд Уэнсдей" – "Болтон" 3:0, "Вест Бромвич" – "Тоттенхэм" 4:4, "Вест Ҳэм" – "Блэкберн" 2:8, "Вулверхэмптон" – "Астон Вилла" 3:3.
"Манчестер Юнайтед" – "Ньюкасл" учрашувини матнли трансляция орқали кузатиш мумкин бўлади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.