date

Пак Жи Сун мураббийлик фаолиятини ўзига мос деб ҳисобламайди

Pak Ji Sun murabbiylik faoliyatini o‘ziga mos deb hisoblamaydi
Жанубий Корея терма жамоаси ва "Манчестер Юнайтед" собиқ ярим ҳимоячиси Пак Жи Сун мураббий бўлишни истамаслигини айтди. Футболчилик фаолиятини якунлагандан сўнг, у шарҳловчи, клуб элчиси ва техник директор сифатида ўзини синаб кўрди.

Мураббийлик борасидаги ягона қадами ёшлар жамоасини бошқариш учун лицензия олиш бўлган. У "Куинз Парк Рейнджерс"да атиги бир неча ой ишлаган.

"Мураббий ёки администратор сифатида мен доим бу иш менинг характерига мос келадими, деб ўйлайман. Жамоани бошқаришда ҳаммаси жойида деб айтишнинг ўзи етарли эмас.

Зарур пайтда совуққон бўлиш керак. Мувофиқ муҳит яратиш учун баъзан жаҳлдор бўлишни ҳам билиш лозим.

Мен бу рольга мос инсон эмасман", — деди Пак Жи Сун Captain Pachucho YouTube каналда. Пак Жи Сун "Манчестер Юнайтед" сафида 205 та ўйинда майдонга тушиб, 27 та гол урган ва 28 та голли узатма амалга оширган.

У, шунингдек, Жанубий Корея терма жамоасида 102 та ўйин ўтказиб, 14 та гол муаллифи бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Пак Жи Сун мураббийлик фаолиятини ўзига мос деб ҳисобламайди