
«Интер» ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян жамоа бош мураббийи Кристиан Киву ҳақида фикр билдирди. Киву жамоани ёзда, Чемпионлар лигаси финалида «ПСЖ»га 0:5 ҳисобида ютқазилганидан кўп ўтмай қабул қилиб олганди.
Мхитаряндан ўша омадсиз финалдан кейин Киву жамоага ёрдам бера олдими, деб сўрашди. «Киву ажойиб футболчи бўлган ва ўзи ҳам шунга ўхшаш вазиятларни бошдан кечирган.
У бизнинг ҳолатимизни тушунди ва айрим гаплари билан бизга ишонч, умид ҳамда энергия берди. У ўтмишни ўзгартириб бўлмаслигини, аммо келажакни ўзгартириш мумкинлигини айтди.
Биз ҳаракат қиляпмиз, унинг ғояларига амал қиляпмиз ва меҳнат орқали янада яхшироқ бўлишга интилаяпмиз. Биринчи кунданоқ Киву жамоани кескин ўзгартиришни истамади.
Жуда ақлли бўлган Киву Индзаги билан ўтган тўрт йилдан кейин ўзгариш қилиш осон бўлмаслигини тушунди. У бизни бирлаштирди ва бирга бўлсак, хоҳлаган манзилимизга етиб боришимиз мумкинлигига ишонтирди», — деди Мхитарян Cronache Di Spogliatoio нашрига берган интервьюсида.
«Интер» Италия чемпионатида пешқадамлик қилмоқда.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.