
«Арсенал» ҳимоячиси Вильям Салиба жамоа ичидаги кайфият ҳақида фикр билдирди. «Кайфиятимиз яхши, аммо ҳозир фақат декабр эканини тушунамиз, футболда эса ҳаммаси жуда тез ўзгаради.
Биз диққатни жамлашимиз, ўзимизга ишонишимиз ва ишлашда давом этишимиз керак. Энг муҳими, мавсум охирида совринларни қўлимизда ушлаб туришимиз», — дея француз футболчининг сўзларини Goal келтиради.
Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» АПЛда Рождество арафасидаги етакчи ҳисобланади. Клуб биринчи ўринда бормоқда, бироқ иккинчи ўриндаги «Манчестер Сити»дан устунлиги атиги икки очкони ташкил этади.
Кетма-кет ўнта ғалабадан сўнг учинчи ўринда бораётган «Астон Вилла» ҳам яқинлашиб келмоқда. Шанба куни, 27 декабрда «Арсенал» АПЛ ўртамийонаси — «Брайтон»ни ўз майдонида қабул қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.