
СССР терма жамоаси ва Москвадаги ЦСКА клубининг собиқ ҳимоячиси Владимир Пономарёв 2025 йилда Россия футболида энг ёдда қолган воқеаларни тилга олди. Улар орасида дарвозабон Матвей Сафоновнинг французнинг "ПСЖ" клуби билан эришган сўнгги муваффақиятлари ҳам бор.
"Тўртта 11 метрлик зарбани қайтариш — ноёб ҳодиса. У яхши ўйнаяпти, ўзига ишонч билан ҳаракат қилаяпти, жамоасига ёрдам беряпти.
Россия клубларига келсак, ЦСКАнинг Россия Кубоги ва Суперкубогидаги ғалабалари ёдда қолди", — дея Пономарёвнинг сўзларини "Gazeta.ru" келтиради. Сафоновнинг сейвларидан сўнг "ПСЖ" бразилиялик "Фламенго"ни мағлуб этди ва ФИФАнинг Қитъаларо кубогини қўлга киритди.
Ушбу ўйиндан кейин дарвозабон жароҳат сабаб сафдан чиқди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.