
Собиқ футболчи, ҳозирда футбол мураббийи бўлган Желько Петрович Валерий Карпиннинг Россия терма жамоаси бош мураббийи сифатидаги ишига баҳо берди. "Уни алмаштиришнинг ҳеч қандай маъноси йўқ: у футболчиларни билади, ҳаммаси қандай ишлашини билади.
У ёш йигитларни жалб қилаётгани борасида ҳақ — баъзан бу зарур", — дея Петровичнинг сўзларини "РБ Спорт" портали келтиради. Эслатиб ўтамиз, Карпин Россия терма жамоасини бешинчи йилдирки бошқариб келмоқда.
2022 йил февралидан бери россияликлар расмий ўйинлар ўтказмаяпти. Шу даврда жамоа унинг қўл остида атиги бир марта мағлуб бўлган — 2025 йил ноябрида Сочида Чили терма жамоасига 0:2 ҳисобида ютқазган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.